Тошкент метрополитенида чақалоқ дунёга келди
Фото: Муҳсин Умурзоқов / «Халқ сўзи»
Бугун, 6 октябрь куни Тошкент метрополитенининг Ғафур Ғулом бекатида чақалоқ дунёга келди. Бу ҳақда метрополитен матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, бекат ўтиш йўлагидаги ички ишлар ходими томонидан поездларни кутиб олиш ва жўнатиш бўйича навбатчи ходима — Махамаджонова Наимага йўловчи аёлнинг ҳолати бўйича хабар берилган.
Вазиятни тўғри баҳолаган ходима хизмат давомида ўзига ўргатилган махсус билимлар ва кўникмаларни ишга солган ҳолда биринчи ёрдам кўрсатиб, воқеа жойида аёлга фарзандини соғ-омон дунёга келтиришига ҳамда чақалоқ соғлиги учун керакли ёрдамларни (киндик қисми боғланиб, янги туғилган чақалоқ нафас олиш рефлексини фаоллаштирган) кўрсатган.
Бу вақт ичида тез ёрдам хизмати ва аёлнинг яқинлари чақирилди. Тиббиёт ходимлари етиб келгунига қадар (тахмиман 10 дақиқа) ходимлар томонидан она ва чақалоқ ҳолатини назорат остида ушлаб, уларнинг хавфсизлигини таъминлаган.
Ҳозирда она ва чақалоқнинг соғлиги яхши, улар шифохонага етказилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг