Тошкент метрополитени Россиядан янги поездларни сотиб олади

07:56 27 Декабрь 2021 Жамият
1425 0

2022-йилда Тошкент метрополитени Россиядан 14 та янги поезд сотиб олади. Бу ҳақда метрополитен матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, Тошкент метрополитенининг кенгайиши муносабати билан йўловчилар сони кундан-кунга ортиб, метро бекатларида катта тирбандлик пайдо бўлмоқда. Натижада йўловчиларга сифатли хизмат кўрсатилмаяпти.

Қайд етилишича, 2020-йилда Тошкент метрополитенининг ўртача кунлик йўловчи ташиш ҳажми 250-300 минг кишини ташкил этган бўлса, бугунги кунда бу кўрсаткич 380-420 минг йўловчини ташкил этмоқда.

Шундай қилиб, тирбандликнинг олдини олиш ва йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида “Тошкент метрополитени” ДУК томонидан 15 та ҳаракат таркиби, жумладан, Россиянинг “Метровагонмаш” корхонасида ишлаб чиқарилган 60 та замонавий вагонлар етказиб берилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?