Тошкент халқаро аэропортида капсулали меҳмонхона очилди
Фото: «Uzbekistan Airports»
Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш терминалида (рўйхатдан ўтиш зали) «Қўноқ» бренди остидаги капсула меҳмонхонаси очилди. Бу ҳақда «Uzbekistan Airports» хабар берди.
Қайд этилишича, эндиликда йўловчилар ўз парвозларига рўйхатдан ўтишдан олдин стерил бўлмаган ҳудудда бемалол дам олишлари мумкин. Мини-меҳмонхонада олтита замонавий капсула — тўртта стандарт бир кишилик ва иккита оилавий (икки кишилик) капсула мавжуд.
Ҳар бир капсула индивидуал ёпиқ жой бўлиб, ортопедик матрас, чойшаблар тўплами, қулай ортопедик матрасли кровать, индивидуал шамоллатиш ва ёритиш тизимлари, розеткалар ва зарядлаш мосламалари учун USB портлар билан жиҳозланган. Меҳмонларга қулайлик яратиш учун шахсий сейф, ойна, кийим илгич ва соатли экран мавжуд. Капсула оптимал микроиқлимни сақлаб туради.
Бир кишилик стандарт капсула тарифлари:
- 4 соатгача — 400 000 сўм;
- 6 соатгача — 600 000 сўм;
- 8 соатгача — 800 000 сўм.
Икки кишилик стандарт капсула тарифлари:
- 4 соатгача — 600 000 сўм;
- 6 соатгача — 800 000 сўм;
- 10 соатгача — 1 000 000 сўм.
«Ушбу мини-меҳмонхона концепцияси транзит йўловчилар, шунингдек, бошқа вилоятлар ёки қўшни давлатлардан парвоздан бир неча соат олдин келган йўловчилар учун ажойиб ечимдир», дейилади хабарда.
Айтиш жоиз, Тошкент аэропорти жўнаш терминалининг стерил ҳудудида ҳам икки йилдан буён «Қўноқ» бренди остида меҳмонхона фаолият кўрсатиб келмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг