Тошкент «Катта Дубулға» турнири якунланди: терма жамоамиз 6 та медаль билан 6-ўринни эгаллади(Фоторепортаж)
Фото: Ҳасан ПАЙДОЕВ("Халқ сўзи") олган суратлар
Кеча дзюдо бўйича Тошкент «Катта Дубулға» турнири ўз якунига етди. Уч кун давомида пойтахтимиздаги муҳташам «Ҳумо Арена» спорт саройида дунёнинг 5 қитъасидаги 71 давлатдан келган 500 нафарга яқин дзюдочи иштирокидаги муросасиз беллашувларга мезбонлик қилди. Якунда Ўзбекистон терма жамоаси 2 та кумуш, 4 та бронза, жами 6 та медаль билан умумжамоа ҳисобида 71 давлат орасида 6-ўринни эгаллади.


Шарофиддин Болтабоев (-81 кг) ва Давлат Бобонов (-90 кг) мусобақанинг кумуш медалини қўлга киритган бўлса, Кемран Нуриллаев (-60 кг), Сардор Нуриллаев (-66 кг), Музаффарбек Тўрабоев (-100 кг) ҳамда Гулноза Матниязова (-70 кг) бронза медалига сазовор бўлди. Кумуш медаль эгалари ўз ҳисобларига 700, бронза медаль соҳиблари эса 500 рейтинг очкосини қўшиб қўйишди.


Таъкидлаш жоиз, Тошкент «Катта Дубулға» турнирида иштирок этган Ўзбекистон терма жамоасининг ёш дзюдочилари мухлису мутахассисларда ижобий таассурот қолдирди.

Кутилганидек, Япония терма жамоаси медаллар жамғариш бўйича яққол пешқадам бўлди. Дзюдо ватани вакиллари Тошкент «Катта Дубулға» турнирида 9 та олтин, биттадан кумуш ва бронза медалини қўлга киритишди. Иккитадан олтин ва кумуш, битта бронза медалини қўлга киритган Мўғулистон терма жамоаси 2-ўринни эгаллаган бўлса, кучли учликка биттадан олтин ва кумуш ҳамда 4та бронза медали билан Жанубий Корея терма жамоаси якун ясади.

Умуман олганда, Тошкент «Катта Дубулға» турнирида жами 24 та терма жамоага камида битта медаль насиб этди. Бештагина мамлакат дзюдочилари олтин медаль билан тақдирланишди.



Ҳасан ПАЙДОЕВ («Халқ сўзи») суратлар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг