Россияда мигрантларга пичоқ олиб юришни тақиқлаш таклиф қилинди
Россия депутатлари мамлакат ҳудудида мигрантларга пичоқ олиб юришни тақиқлашни таклиф қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Коммунистик партия (КПРФ) фракцияси депутатлари гуруҳи, Михаил Матвеев бошчилигида, хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга хўжалик-маиший пичоқларни — конструктив жиҳатдан совуқ қуролга ўхшаш буюмларни — олиб юришни тақиқловчи қонун лойиҳасини Давлат Думасига киритган. Ўзгартиришлар «Қурол ҳақида»ги федерал қонунга киритилиши таклиф этилмоқда.
Ҳужжатда шундай дейилади:
«Россия ҳудудида хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан совуқ қурол, пичоқлар ва бошқа кесувчи, санчувчи, чопувчи ёки аралаш ҳаракатга эга буюмлар, шунингдек хўжалик, маиший ёки ишлаб чиқариш учун сертификатланган, аммо конструкцияси бўйича қуролга ўхшаш буюмларни олиб юриш тақиқланади».
Лойиҳа изоҳида келтирилишича, Россияда мигрантлар томонидан совуқ қурол қўллаш билан боғлиқ ҳолатлар кўпаймоқда:
2022 йилда полиция томонидан ноқонуний айланмадан мусодара қилинган совуқ қурол сони 2021 йилга нисбатан 25,9% га кўпайган.
Шунингдек, хорижий фуқаролар томонидан классификация бўйича совуқ қурол ҳисобланмайдиган пичоқларни ишлатиш ҳолатлари ҳам юқори даражада сақланиб қолаётгани таъкидланган.
Депутатлар қайд этишича, мигрантлар томонидан бундай пичоқлар билан содир этилаётган оғир жиноятлар сони ошиб бормоқда, мамлакатдаги террорчилик таҳдиди даражаси ҳам кўтарилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг