Тошкентда «Катта Дубулға» турнири бошланди. Бугун 16 спортчимиз беллашувларда қатнашади

10:49 05 Март 2021 Спорт
915 0

Бугун пойтахтимиздаги «Ҳумо» арена саройида дзюдо бўйича Тошкент «Катта Дубулға» турнири бошланди.

Мусобақанинг биринчи куни эркаклар -60 ва -66, аёллар -48, -52 ҳамда -57 кг вазн тоифасида турнир медаллари ҳамда Токио Олимпиадаси йўлидаги қимматли рейтинг очколари учун татамига чиқишади. Юртимиз шарафини илк кунги беллашувларда 16 нафар дзюдочимиз ҳимоя қилади.

Ҳамюртларимизнинг мусобақадаги иштирокини Дилшодбек Баратов бошлаб берди. -60 кг вазн тоифасидаги дзюдочимиз илк даврада иорданиялик Билал Алмансурга қарши татамига чиқиб, рақибини иппон баҳоси билан мағлубиятга учратди. Унинг иккинчи даврадаги рақиби япониялик тажрибали дзюдочи Рюижи Нагаяма бўлади.

Бугун татамига чиқадиган дзюдочиларимиз:

Эркаклар

-60 кг вазн тоифаси

Дилшодбек Баратов - Билал Алмансур (Иордания)

Кемран Нуриллаев - Николай Фока (Молдова)

Шарофиддин Лутфуллаев - Савва Каракизиди (Греция)/Артём Коласов (Беларус)

Мирзоҳид Маҳаммаджонов - Аликозай Зелгай (Афғонистон)

-66 кг вазн тоифаси

Дилшодбек Йўлдошев - Жаслин Саини Сингх (Ҳиндистон)

Артём Штурбабин - Страхиня Бунчич (Сербия)

Муҳридин Тиловов - Херлан Ганболд (Мўғулистон)

Сардор Нуриллаев - Байбол Саламат Уулу (Қирғизистон)

Қизлар

-48 кг вазн тоифаси

Гулнур Муратбаева - Лейла Алиева (Озарбайжон)

Халимажон Қурбонова - Айша Гурбанали (Озарбайжон)

-52 кг вазн тоифаси

Зухрахон Маъмуржонова - Дасол Парк (Жанубий Корея)

Сита Кадамбаева - Анника Вурфел (Германия)

Диёра Келдиёрова - Анна Казюлина (Қозоғистон)

-57 кг вазн тоифаси

Шукуржон Аминова - Жессика Перейра (Бразилия)

Нилуфар Ермаганбетова - Сумия Дорсуурен (Мўғулистон)

Мухлиса Ганжаева - Анастасия Конькина (Россия)

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер