Тошкент иссиқлик электр станциясида мазутдан фойдаланилаётганлиги аниқланди

18:21 02 Февраль 2024 Иқтисодиёт
778 0

23–31 январь кунлари Экология вазирлиги томонидан Қибрай туманининг Салар шаҳарчасида жойлашган “Тошкент ИЭС” (иссиқлик электр станцияси) фаолияти текширилди.

Текширув давомида корхонада газ асосий ёқилғи ҳисоблангани, шунингдек, қўшимча ёқилғи сифатда мазутдан фойдаланилаётганлиги аниқланди. Шу сабабли Тошкент шаҳри ҳавосини тутун қоплаган.

Текширув натижаларига кўра иссиқлик электр станциясига атроф-муҳитни ифлослантиргани учун 1 млрд. 23 млн сўм (атроф-муҳитни ифлослантирганлик учун 759 млн, нефть маҳсулотлари билан ерни ифлослантирганлик учун 264 млн) миқдорида компенсация белгиланди.

Бундан ташқари, ИЭСга аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан 16 банддан иборат мажбурий кўрсатмалар берилди.

Айни дамда тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқбузарликка йўл қўйган ИЭС мансабдор шахсларига тегишли чора кўриш мақсадида суд органларига юборилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер