Тошкент ҳамда Наманган вилоятларида «валютчик»лар қўлга тушди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чирчиқ шаҳри бўлими, ДХХ ва ИИВ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Унга кўра, ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган фуқаро А.А. фуқаро С.Х.га 4 минг 300 АҚШ долларини 55,6 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Шу каби яна бир ҳолат, Департаментнинг Наманган вилояти бошқармаси ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ҳам аниқланган.
Маълум қилинишича, Наманган шаҳрида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган фуқаролар Ш.К. ва Ш.Н. фуқаро М.Б.га 3 минг 800 АҚШ долларини 49,1 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
«Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», — дейилади департамент хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг