Тошкент фотосуратлар уйида Покистон мустақиллик кунига бағишланган кўргазма очилди
Ўзбекистон Бадиий академияси Тошкент фотосуратлар уйида Покистон мустақиллигининг 76 йиллигига бағишланган “Гўзал Покистон” номли кўргазма очилди.
Экспозиция Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Халқ дипломатияси маркази томонидан Покистон элчихонаси билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Кўргазманинг тантанали очилиш маросимида ШҲТ Халқ дипломатияси маркази, Покистон элчихонаси, Бадиий академия, Ўзбекистон Транспорт вазирлиги вакиллари, ижодий ҳамжамият, Тошкентда аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналар раҳбарлари, шунингдек, Тошкент давлат шарқшунослик университети, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети талабалари иштирок этишди.
Экспозицияда Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги икки томонлама муносабатларни акс эттирувчи бой бадиий сюжетли 80 дан ортиқ суратлар намойиш этилмоқда. Шунингдек, суратларда Покистон тарихи, меъморчилиги, санъати ва табиатининг ўзига хослиги акс эттирилган бўлиб, улар ушбу мамлакатнинг ёрқинлигини намойиш этади.
Кўргазма 11 августга қадар давом этади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг