Тошкент дзюдо бўйича «Катта дубулға» турнирига мезбонлик қилади. Юртимизга IJF расмийларининг ташрифи бошланди

13:13 03 Март 2021 Спорт
941 0

Жорий йилнинг 5-7 март кунлари пойтахтимиздаги «Ҳумо Арена» саройида дзюдо бўйича Тошкент «Катта Дубулға» турнири ўтказилади.

Марказий Осиё минтақасида илк бор ташкил этилаётган ушбу нуфузли мусобақада дунёнинг 72 давлатидан жами 508 нафар дзюдочи медаллар ҳамда Токио Олимпиадаси йўлланмалари йўлидаги қимматли рейтинг очколари учун татамига чиқишади. Айни пайтда мусобақага олиб борилаётган тайёргарликлар якунига етмоқда. «Ҳумо Арена» меҳмонларга мунтазир.

Кечадан мусобақа расмий делегатларининг пойтахтимизга ташрифи ҳам бошланди. Хусусан, Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) спорт директори, ҳамюртимиз Армен Багдасаров, IJF таълим комиссияси директори Муҳаммад Мериджа ва IJF Ҳакамлар бўлими директори Даниел Ласкау юртимизга етиб келишди. Уларни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон дзюдо федерацияси вакиллари кутиб олди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси жами 4та таркиб билан иштирок этади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер