Тошкент — Бухоро — Тошкент йўналишида янги поезд қатнови йўлга қўйилади

08:59 18 Ноябрь 2024 Жамият
146 0

Фото: Ўзбекистон темирйўллари

Ўзбекистон Конституциясининг 33 йиллиги муносабати билан Тошкент — Бухоро — Тошкент йўналишида янги поезд қатнови йўлга қўйилиши режалаштирилган. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ҳаракат таркиби 12 та вагондан иборат, бундан 2 та ВИП, 4 та бизнес, 4 та эконом, 1 та ресторан ва 1 та дизель вагонлари бор. Бизнес-класс ўриндиқлари йўналиш бўйича ўзгаради. Ҳозирда поезд Тошкент — Бухоро — Тошкент йўналишида синовдан ўтказиш жараёнида.

Поезд ҳаракат вақти 6 соатдан иборат бўлиб, 592 км масофани босиб ўтади. Янги дизель поезди синови якунлангач, яқин кунларда йўловчиларга фойдаланиш учун топширилади.

Вагонлар афзалликларидан яна бири ёзда совитиш тизими бошқа вагонлардан фарқли равишда улар тўхтаб турганда ҳам ишлашда давом этади.

Мазкур дизель поезди «Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи» АЖ ва «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ шартномаси асосида қурилган.
 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?