«Тошкент — Андижон» пулли йўлининг қурилиши тез орада якунланади — Транспорт вазири ўринбосари
Архив сурат
Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасидаги сессияда «Тошкент—Андижон» пулли йўлини яратиш ишлари якунига етиб қолганини маълум қилди.
«Июнь ойи охиригача биз техник-иқтисодий ишларни тугатамиз. Янги пулли йўл Тошкент ва бошқа ҳудудларни Фарғона водийси билан боғлашга ёрдам беради. Лойиҳанинг умумий узунлиги 314 км бўлиб, унинг қиймати 4,65 миллиард долларни ташкил қилади», — дейди Жасурбек Чориев.
Бундан ташқари, узоқ йиллардан бери асосий мақсадлардан бирига айланган трансафғон темирйўли ҳақида ҳам маълумот берилди.
«Лойиҳа учта давлатни бир-бирига боғлашга ёрдам беради — Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон. Темирйўл Евросиё транспорт йўлагини яратишда муҳим роль ўйнайди. Натижада Марказий Осиё мамлакатлари Ҳинд океани портига чиқиш имконига эга бўлади. Темирйўл товарлар етказиб бериш муддатини 35 кундан 5 кунгача қисқартиради. Товарларни етказиб бериш нархи эса камида 40 фоизга пасаяди. Лойиҳа 2027 йил охиригача якунланиши кутилмоқда.
Яна бир муҳим лойиҳа бу албатта Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темир йўли қурилишидир. Бу нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиё ривожланишида катта роль ўйновчи темирйўл бўлади. Лойиҳанинг асосий келишувлари аллақачон ҳал қилинган бўлиб, унинг қиймати тахминан 5,1 миллиард долларни ташкил қилса, узунлиги ҳозиргача 454 км бўлиши кутилмоқда», — дейди Транспорт вазирининг биринчи ўринбосари.
Бундан ташқари, Жасурбек Чориев Самарқанд аэропортидаги муваффақиятли лойиҳадан кейин, Урганч аэропортини ҳам Давлат-хусусий шерикчилик лойиҳасига айлантириш кутилаётганини айтиб ўтди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг