Тошкент аэропортида жанжал кўтарган Россия фуқароси қамалди
Кеча, 12 май куни Тошкент–Москва йўналишида учишга тайёргарлик кўраётган рейс бортида маст ҳолатда жанжал чиқарган ва экипаж аъзоларини ҳақорат қилган. Бугун, 13 май куни хорижлик ҳуқуқбузарга 3 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Бу хабарни Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов «Халқ сўзи» га тасдиқлади.
Обидовнинг маълум қилишича, 12 май куни соат 15:40лар атрофида Россия фуқароси – 39 ёшли А.М. спиртли ичимлик таъсирида Тошкент–Москва йўналишида учишга тайёргарлик кўраётган рейс бортида жанжал кўтарган. У жамоат тартибини бузиб, экипаж аъзоларини ҳақорат қилган.
Шундан сўнг, А.М.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183 ва 194-моддаси (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) 1-қисмларига асосан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Сергели судига тақдим қилинган.
Суд қарори билан Россия фуқаросига нисбатан 3 сутка маъмурий қамоқ жазоси, шунингдек 340 минг сўм миқдорида жарима тайинланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг