Тошкент аэропортида жанжал кўтарган Россия фуқароси қамалди
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Спиртли ичимлик таъсирида бўлган 39 ёшли эркак Тошкент–Москва йўналишида учишга тайёргарлик кўраётган рейс бортида жамоат тартибини бузиб, экипаж аъзоларини ҳақорат қилган.
Кеча, 12 май куни Тошкент – Москва йўналишида учишга тайёргарлик кўраётган рейс бортида маст ҳолатда жанжал чиқарган ва экипаж аъзоларини ҳақорат қилган. Бугун, 13 май куни хорижлик ҳуқуқбузарга 3 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Бу хабарни Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов «Халқ сўзи»га тасдиқлади.
Обидовнинг маълум қилишича, 12 май куни соат 15:40лар атрофида Россия фуқароси – 39 ёшли А.М. спиртли ичимлик таъсирида Тошкент–Москва йўналишида учишга тайёргарлик кўраётган рейс бортида жанжал кўтарган. У жамоат тартибини бузиб, экипаж аъзоларини ҳақорат қилган.
Шундан сўнг, А.М.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183 ва 194-моддаси (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) 1-қисмларига асосан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Сергели судига тақдим қилинган.
Суд қарори билан Россия фуқаросига нисбатан 3 сутка маъмурий қамоқ жазоси, шунингдек 340 минг сўм миқдорида жарима тайинланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг