«Тошкент» аэропортида самолётлар тўхташ жойларини капитал таъмирлаш ишлари бошланди
Тошкент аэропортининг аэродром мажмуасини таъмирлаш ишлари давом этмоқда. Хусусан, B1-B5 ва B11-B17 самолёт тураржойларини, шунингдек, RD-B юриш йўлини капитал таъмирлаш ишлари бошланди. Капитал таъмирлаш доирасида сунъий қоплама мустаҳкамланади.
«Бу жойда охирги марта таъмирлаш ишлари 2000 йилларда амалга оширилган. Фойдаланиш муддати узоқ бўлганлиги сабабли таъмирлашни талаб қилувчи нуқсонли жойлар шаклланган», — дея изоҳ берилди «Uzbekistan Airports»нинг парвозларга аэродромда техник таъминот кўрсатиш бўлимида.
Таъмирланаётган асфальт ва бетон аралашмасининг умумий майдони 92 минг квадрат метрни ташкил қилади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг апрель ойида Тошкент аэропортининг иккинчи учиш-қўниш йўлаги тўлиқ реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг