Тошкент аэропортида дори воситаларини нон ичга яширган шахс ушланди
Фото: Видеодан кадр
Тошкент халқаро аэропортида дори воситаларини нон орасига яширган ҳолда олиб ўтмоқчи бўлган шахс ушланди. Бу ҳақда «Toshkent-Aero» ихтисослаштирилган божхона комплекси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, аэропортда божхона ходимлари томонидан Деҳлидан келган йўловчи текширилган. Унда йўловчининг нон орасига, ширинликлар ва совун қутилари ичига 8 номдаги 59 та ампула, 97 та флакон ва 142 та конвалютадаги дори воситаларини яширгани аниқланган.
Дастлабки ҳисоб китобларга кўра, ушбу дориларнинг умумий қиймати 40 млн сўмни ташкил қилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг