Тошкент аэропортида 4 аёлни фоҳишалик учун Туркияга юбораётган аёл ушланди

18:28 08 Июнь 2024 Жамият
412 0

Тошкент вилояти ИИББ тезкор ходимлари томонидан навбатдаги одам савдоси билан боғлиқ ҳолатга чек қўйилди. Бу ҳақда бошқарма матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Бўстонлиқ туманида яшовчи 42 ёшли аёл 22−43 ёш орасидаги 4 нафар аёлга яхши даромад топадиган иш топиб беришни ваъда қилган.

"У аёлларни фоҳишалик билан шуғуллантириш мақсадида Тошкент -Истанбул авиарейси орқали Туркияга жўнатаётган вақтида ИИББ ходимлари томонидан ушлаб қолинди", дейилади хабарда.

Ҳолат юзасидан ушланган шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси (Одам савдоси / 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер