«Тошкент» аэропорти махсус техника парки янги автобуслар билан тўлдирилди

«Uzbekistan Airports» Тошкент аэропорти учун Германиянинг «Cobus Industries GmbH» ишлаб чиқарувчисидан йўловчи ташувчи 4 та автобус харид қилди.
Паст полли Cobus 3000 автобуси компаниянинг энг катта моделидир. Автобуснинг узунлиги деярли 14 метр ва эни 3 метр бўлиб, 10 ўтирган ва 94 тик турган ҳолда — 104 йўловчини сиғдира олади. Ушбу модель полни кўтариш ва тушириш учун пневматик тизим билан жиҳозланган. Йўловчиларни олиш ва туширишдан олдин автобус полини пастга тушириш ёки кўтариш мумкин. Бу хусусият чамадонли, болалар аравачаси ва ногиронлиги бўлган йўловчиларга автобусга чиқиш ва ундан тушишни осонлаштиради.
Таъкидлаш жоизки, «Uzbekistan Airports» компанияси махсус транспорт паркини янгилаш ва модернизация қилиш бўйича тизимли ишлар олиб бормоқда. Жумладан, аэродром мажмуасини тозалаш учун янги универсал машиналар, самолётларни муздан тозалаш машиналари, самолёт ташувчи транспорт, двигателларни ерда ишга тушириш қурилмалари, самолёт салони учун ҳаво кондиционерлари ва бошқалар харид қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Тошкентда «Иқтисодиёт ва бизнес бошқаруви соҳаларида илғор тадқиқотлар» мавзусидаги халқаро илмий симпозиум ўтказилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг