Тўрақўрғонда қадоқланган маҳсулот экспортга чиқарилмоқда
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ/«Халқ сўзи». Ҳозирга қадар Тўрақўрғон туманидаги «Buramatut fruts centre» масъулияти чекланган жамияти аҳоли томорқаларида етиштирилган мева ва сабзавотларини экспортга чиқариш билан шуғулланиб келаётганди. Эндиликда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қадоқлашга ҳам киришди. Унинг Оқтош кичик саноат зонасида ишга туширган корхонасида бир неча турдаги неъматларни ҳавоси сўриб олинган бежирим идишларга жойлаштириш йўлга қўйилди.
— Мазкур лойиҳани Россия бозоридаги талабдан келиб чиқиб амалга оширдик, бошланишига маҳсулотларимиз шу давлатдаги ҳамкорларга юборилади, — дейди МЧЖ раҳбари Нодиржон Ботиров. — Дастлабки босқичда пиширилган маккажўхори қадоқланмоқда. Навбати билан қизилча, сабзи, картошка ва ошқовоқни ҳам замонавий усулда сотувга тайёрлашни ўзлаштирамиз.
Маълумот учун, лойиҳа қиймати 10 миллиард сўм бўлган мўъжаз корхонада йилига 2 минг тонна маҳсулот тайёр ҳолга келтирилади. 5 миллион доллар миқдоридаги қадоқланган маҳсулот ташқи бозорга чиқарилади. Айни пайтда бу ерда маҳаллий ёшлардан 30 нафари меҳнат қиляпти.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг