Тўрақўрғон хурмолари — экспортга

Гилос ва узум етиштиришда ўзига хос тажриба мактаби яратган тўрақўрғонлик соҳибкорлар кейинги йилларда хурмочиликда ҳам илгарилаб кетишди. Бугунги кунда 64 та маҳалланинг 48 таси аҳли шу меванинг асл боғбонларига айланган.
Айтайлик, мингдан зиёд оила истиқомат қиладиган Калвак маҳалласининг 98 фоизи хонадонига кирган кишининг кўзи шода-шода марварид каби тизилган хурмо мевасига тушади. Бу маҳалладан йилига 200 тоннагача ҳосил Россия, Қозоғистон ва Европа давлатларига экспорт қилинмоқда. Мавсумда шунинг ҳисобидан ҳар бир оилага 30 миллион сўмдан 100 миллион сўмгача даромад кириб бораётир. Шу кунларда қабул шохобчаларида иш қизғин. Пишиб етилган ҳосил узиб олиниб, мақбул нархларда харидорларга етказиляпти. Энг муҳими, маҳалланинг ўзида 500 дан ортиқ мавсумий, 220 нафар доимий ишчилар ушбу юмуш билан банд.
— Ҳудуд экспортида мева-сабзавотчилик соҳасининг улуши 22,5 миллион доллардан ортади, — дейди Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги бўлим бошлиғи Исломжон Аҳмедов. — Ёз ойларида катта ҳажмдаги гилос ва бошқа эртапишар меваларни ташқи бозорга чиқарган бўлсак, айни пайтда хурмо савдоси қизғин. Жойларда бу иш билан 15 тадан кўп ҳосил йиғиш, саралаш ва қадоқлаш шохобчалари шуғулланмоқда.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг