Тўрақўрғон иссиқлик электр станцияси фаолияти фавқулодда тўхтатилди

12:21 17 Август 2022 Жамият
889 0

Фото: Архив сурат

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги Наманган вилоятидаги «Ўзтрансгаз» АЖга қарашли магистраль газ қувури ўтган ер майдонида номаълум шахслар томонидан келишмасдан ерни қазиш ишлари олиб борилганлиги натижасида газ қувурига шикаст етказганлиги тўғрисида хабар беради.

Ушбу газ қувури Тўрақўрғон ИЭСни ёқилғи билан таъминлайди. Мазкур газ қувурига етказилган шикаст натижасида Тўрақўрғон иссиқлик электр станцияси фавқулодда тўхтатилди.

Ҳозирги вақтда носозликларни бартараф этиш, шунингдек, электр таъминоти учун захира қувватларини ишга тушириш бўйича барча чоралар кўрилмоқда.

Бошқа электр станцияларида захира энергоблокларини улаш бўйича ишларни бажариш учун маълум вақт зарурлигини инобатга олган ҳолда, айрим ҳудудларда электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилиши мумкин.

Мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз, дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер