Тўқимачилик ва тикув-трикотаж йўналишидаги тадбиркорларда солиқ текширувлари ўтказилмайди
Фармонга мувофиқ, тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ва республикада ишлаб чиқарилмайдиган, белгиланган рўйхат бўйича импорт қилинадиган хомашё ва бошқа материаллар, бутловчилар ва эҳтиёт қисмлар 2027 йил 1 январгача божхона божидан озод қилинади.
2024 йил 1 майдан 2026 йил 1 майгача «А» ва ундан юқори тоифадаги тўқимачилик ва тикув-трикотаж йўналишидаги тадбиркорларда солиқ текширувлари ўтказилмайди (жиноий ишлар доирасида ўтказиладиган текширувлар бундан мустасно), шунингдек, ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш (қайтариш) 1 кун муддатда текширувларсиз амалга оширилади.
2024 йил 1 майдан «А» ва ундан юқори тоифадаги тўқимачилик ва тикув-трикотаж йўналишидаги экспортчи корхоналарга аккредитивни гаровга олган ҳолда унинг 70 фоизи миқдорида ажратиладиган кредитлар учун банкларга «Савдони ривожлантириш компанияси» АЖ томонидан маблағ тақдим қилиш тизими жорий қилинади.
Тошкент шаҳрида ва босқичма-босқич ҳудуд марказларидаги йирик савдо комплексларида «Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган» (Made in Uzbekistan) бренди остида миллий маҳсулотлар дўконлари ташкил қилинади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг