Томорқада лимон етиштириш оммалашмоқда
Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Балиқчи туманидаги ҳар бир хонадонда томорқадан унумли фойдаланиш йўлга қўйилган. Айниқса, лимон етиштиришда ўзига хос тажриба мактаби яратилди. Мисол учун, «Навниҳол» маҳалла фуқаролар йиғинидаги 200 та хонадоннинг ҳар бирида лимон етиштириш орқали йилига 15-20 млн. сўм қўшимча даромад олинмоқда.
— Йиғиб олинган ҳосилни шоли тўпони орасида сақлаймиз, — дейди ушбу маҳаллада яшовчи Аҳмадилло Собиров. — Бу уни келгуси ҳосил мавсумига қадар сақлаш имконини беради. Жорий йилда 3 тонна ҳосил йиғиб олишни режалаштирганман. Қолаверса, 6 сотихдан иборат иссиқхонадаги лимон кўчатлари орасида полиз маҳсулотларини ҳам етиштирамиз.
Бу борадаги тажрибани оммалаштириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш, қўшимча даромад манбаига эга қилиш ишлари давом этмоқда. Шу йилнинг ўзида Сарновул маҳалласидаги 300 та хонадонда ҳам иссиқхоналар ташкил этилиб, лимон кўчатлари экилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг