Томди туманида очилган мактаб-интернатга ўқитувчилар уч босқичли танлов асосида қабул қилинди
Фото: “Халқ сўзи”
“Навоий кон металлургия комбинати” акциядорлик жамияти томонидан Томди туманида 504 ўринли замонавий кўринишдаги ихтисослаштирилган мактаб-интернати фойдаланишга топширилди.
— Ушбу мактабнинг қурилиши 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да “Навоий кон металлургия комбинати” акциядорлик жамиятида амалга оширишга оид чора-тадбирлар дастурида ҳам ўз ифодасини топган, — дейди акционерлик жамиятининг жамоатчилик билан алоқалар бўйича директори Холмамат Раупов. — Мазкур иншоот Навоий кон-металлургия комбинатининг Қизилқум ҳудуди инфратузилмасини ривожлантиришдаги сўнгги йилларнинг энг йирик қурилишларидан бири бўлиб, улкан ижтимоий аҳамиятга эга.
Мактаб-интернати еттита блок ва уч қаватдан иборат бўлиб, ўқувчилар таълим олиши, бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган. Ўқув хоналари замон талаби асосида жиҳозланиб, компьютер жамланмалари билан таъминланган. Мактабда ҳар бир фан учун махсус ўқув хоналари ажратилган ва зарур ўқув қўлланмаси, лаборатория ускуналари билан жиҳозланган.
Таълим даргоҳига Зарафшон шаҳри, Томди, Учқудуқ туманлари ва Навоий шаҳридан 5-11 синфгача бўлган энг билимли, юқори интеллектуал салоҳиятга эга 288 нафар ўғил-қиз синовлардан муваффақиятли ўтиб, ўқишга қабул қилинди. 30 нафар малакали ўқитувчидан иборат педагогик жамоа эса уч босқичли танлов асосида шакллантирилди.
Бугун мактаб-интернатнинг тантанали равишда тақдимот маросими ўтказилди. Тадбирда Навоий вилояти ҳокими Н. Турсунов, “Навоий кон металлургия комбинати” акциядорлик жамияти Бошқаруви раиси – Бош директори Қ. Санақулов, Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директори А.Уббиев, нуронийлар, кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишиб, таълимга қаратилган эътибор Қизилқум ҳудуди учун ҳам келажакка йўналтирилган улкан сармоя эканлигини таъкидладилар.
Темур ЭШБОЕВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг