“Толибон” Афғонистон ҳарбий авиацияси жанговар қобилиятини тикламоқда

01:38 17 Декабрь 2023 Дунё
544 0

Фото: Ижтимоий тармоқ

“Толибон” Афғонистон ҳаво кучларининг жанговар қобилиятини тикламоқда. Улар бир гуруҳ учувчилар ва борт муҳандисларини тайёрлашга муваффақ бўлган. Бундан ташқари, эски жанговар вертолётларни тиклаш давом этмоқда.

Афғонистон Ислом Амирлиги Мудофаа вазирлиги (“Толибон” режимининг расмий номи) хабар беришича, 14 декабрь куни мамлакат ҳарбий-ҳаво кучларида хизмат қилишни бошлайдиган бир гуруҳ курсантлар ўқув курсларини тугатган. Улар орасида 13 нафар учувчи ва 10 нафар борт техник ходими бор.

Ҳарбий хизматчилар Ми-24/35 ва Ми-8/17 вертолётларини бошқаради ва уларга хизмат кўрсатади.

Ҳарбий кузатувчи ва Яқин ва Ўрта Шарқ бўйича мутахассис Юрий Лямин “Толибон” видеосида намойиш этилган ҳарбий вертолётлардан бирини аниқлашга муваффақ бўлган. У СССРдан Афғонистон Демократик Республикасига етказилган Ми-35 (экспорт номи Ми-24В) ҳисобланади. Совет ҳукумати қулаганидан кейин вертолётдан Шимолий альянс, кейинроқ эса Афғонистон миллий армияси фойдаланган. Ҳарбий ҳаво транспорти яқинда қайта тикланган ва хизматга қайтган.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги пайтларда “Толибон” ҳаракати Афғонистон Ислом Амирлиги армияси ва ҳарбий-саноат комплекси салоҳиятини оширишга ҳаракат қилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер