Токио-2020: Ўзбекистон Паралимпия ўйинларини 16-ўринда якунлади
Бир неча кун диққатимиз марказида бўлган Токио-2020 Паралимпия ўйинлари ҳам ўз якунига етди. Унда Ўзбекистон жамоаси медаллар жамланмаси бўйича умумжамоа жадвалида Риодаги ўрнини сақлаб қолди. Бу ҳақда МОҚ хабар берди.
Делегациямиз ушбу Паралимпия ўйинларига 48 спортчи билан 55 та йўлланма қўлга киритган эди. Якунда эса жамоамиз 8 та олтин, 5 та кумуш ва 6 та бронза, жами 19 та медалга сазовор бўлди. Бу эса умумжамоа ҳисобида 162 делегация орасида мусобақани 16-ўринда якунлашимизни таъминлади. Бу кўрсаткич Осиё жамоалари (Хитой, Япония ва Эрондан сўнг) ва МДҲ (Россия, Украина ва Озарбайжондан кейин) мамлакатлари орасида тўртинчи, Марказий Осиё ва Туркий халқлар орасида биринчи бўлди. Қайд этиш жоиз, Рио-2016 Паралимпия ўйинларида ҳам 8 та олтин медаль билан 16-ўринни банд этган эдик.
Ҳозир Токио шаҳридаги Олимпия стадионида мусобақанинг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтмоқда. Делегациямиз Тошкентга эртага қайтиб келади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг