Тойлоқда «Аёллар дафтари»га кирган хотин-қизларга ёрдам берилди
Абдулазиз ЙЎЛДОШEВ/«Халқ сўзи». Тойлоқ туманининг Муборак маҳалласида яшовчи Мавлуда Аҳмедова 2022 йилда 16 миллион 800 минг сўм кредит олиб, томорқасида 2 сотихли иссиқхона ташкил этган эди. Бугунги кунда бу ердан миллионлаб даромад топяпти. Мавлуда опа бир йилда 2-3 марта экин экиб, ҳосилини бозорга сотиб, оиласига қўшимча даромад киритмоқда.

— Иссиқхонага февраль ойида помидор кўчат экиб парваришлаймиз, — дейди М.Ахмедова. — «Илик узилди» паллада ҳосил пишиб етилади. Бу вақтда бозорларда помидорнинг нархи анча баланд бўлади. Август сентябрь ойида бодринг экиб, ҳосил оламиз.
Абдуллаева Ферузабону ҳам маҳалланинг фаол тадбиркор аёлларидан. У хонадонидан оилавий мактабгача таълим ташкилотини очиб, 2 та иш ўрни яратди. Ҳозирда 25 нафар болажонларга таълим-тарбия бериб, кўпнинг дуосини олмоқда.

Маҳаллада 4364 нафар аҳоли истиқомат қилади. Шундан, 2261 нафар хотин-қизларни ташкил этади. Ишсиз аёллар сони 22 та. «Аёллар дафтари»га 95 нафар хотин-қизлар киритилиб, кўмак берилмоқда, Жорий йилда 13 нафар хотин-қизлар кредит олиб, оилавий тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмоқда. 1 нафар аёлга субсидияга иссиқхона қуриб берилган бўлса, 1 нафарига тикув машинаси субсидияга берилди. 4 нафари доимий ишга жойлаштирилди. Қолган 11 нафари пиллачиликка банд қилинди. 12 нафарига моддий ёрдам берилди. 1 нафарига операция учун пул ўтказиб берилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг