Тиббиётда инқилоб: дунёда илк бор уриб турган юрак кўчириб ўтказилди

Италиянинг Падуа шаҳрида дунёда биринчи марта уриб турган юрак трансплантацияси муваффақиятли амалга оширилди. Бу ҳақда шаҳар шифохонаси ва университет маъмуриятига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Шаҳар тиббиёт маркази, университет бошқармалари ушбу операцияни тиббий соҳасидаги инқилобий янгилик сифатида баҳолади. Янги усул орқали шифокорлар юрак трансплантацияси натижаларини яхшилаш, шунингдек, органларни назорат остида ушлаб туриш, органлар фаолияти тўхтаб қолишининг олдини олишда кенг имкониятлар яратади.
«Ушбу амалиёт ишемия ва реперфузион шикастланишларни бартараф этишга ёрдам беради, бу эса трансплантация жараёнида ва ундан кейин юрак фаолиятини яхшилашга, тезроқ тикланишга олиб келади», дейилади хабарда.
Ҳозирда беморнинг аҳволи яхши ҳолатда бўлиб, тез орада касалхонадан чиқишига рухсат берилиши айтилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг