Тиббиёт олийгоҳлари талабалари - Самарқандда

17:16 16 Март 2023 Жамият
515 0

Фото: Халқ сўзи

Самарқанд давлат тиббиёт университети Ўзбекистон тиббиёт олий ўқув юртлари талабалари форумига мезбонлик қилмоқда. Иккинчи бор ўтказилаётган мазкур форумда республикадаги 9 та тиббиёт олий таълим муассасасидан юздан ортиқ талаба иштирок этмоқда.

Тадбирнинг биринчи кунида миллий либослар кўргазмаси, талабалар ҳаёти тўғрисида видеоролик, стартап ва илмий-инновацион лойиҳалар тақдим этилди, «Заковат» интеллектуал ўйини ва бадминтон, стол тенниси ҳамда волейбол бўйича мусобақалар ўтказилди.

Тиббиётнинг фундаментал ва амалий фанлари бўйича талабаларнинг билим даражасини ошириш, назарий билимларни амалиётда қўллаш, тиббиёт олий ўқув юртлари талабаларини жаҳон ва миллий тиббиёт меросига жалб қилиш, ўзаро фикр ва ғоялар алмашинувига имкон яратиш мақсадлари кўзланган форумнинг иккинчи кунида соҳанинг етакчи мутахассислари маърузалари тингланади. Унда Тошкент тиббиёт академияси, Тошкент давлат стоматология институти, Тошкент педиатрия тиббиёт институти, Андижон давлат тиббиёт институти, Бухоро давлат тиббиёт институти, Европа тиббиёт университети, Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти, Тошкент тиббиёт академияси Термиз ва Урганч филиаллари ва Самарқанд давлат тиббиёт университети жамоалари иштирок этади.

Анъанага айланиб бораётган мазкур форум тиббиёт олийгоҳлари талабалари ўртасида дўстлик ва бирдамлик, ўзаро ҳамкорлик, соҳага муҳаббат, касбга садоқатни янада кучайтиришга хизмат қилиши шубҳасиз.

Абдулазиз ЙЎЛДОШEВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер