Тиббиёт муассасалари ўртасида соғлом рақобат кучаяди
Фото: president.uz
Президент Шавкат Мирзиёев Мирзо Улуғбек туманидаги 7-оилавий поликлиника фаолияти билан танишди.
Мазкур муассаса сўнгги бор 1991 йилда капитал, 2018 йилда эса жорий таъмирланган. Унинг қуввати 250 қатновга мўлжалланган бўлиб, ҳудуддаги 8 та маҳаллада яшовчи 41 минг нафар аҳолига хизмат кўрсатиб келмоқда. Ёрдамчи бўлимлардан физиотерапия, функционал диагностика, эндоскопия, марказий клиник лаборатория, рентген, ультратовуш диагностикаси ҳамда кундузги шифохона фаолияти йўлга қўйилган.
Ҳозиргача ҳудуддаги аҳолининг 93 фоизи тўлиқ хатловдан ўтказилиб, 5 минг 518 нафар фуқаро учун соғломлаштириш чора-тадбирлари белгиланди.
Давлатимиз раҳбари поликлиникани замонавий тарзда капитал таъмирлаш, аҳолига ҳар томонлама қулайлик яратиш бўйича топшириқлар берди. Мавжуд диагностика ускуналари маънан эскирганлиги сабабли янгиларига алмаштириш лозимлиги таъкидланди.
- Амбулатор ва стационар тиббий хизматни ўзида жамлаган янги тажрибани амалиётга жорий қилиш керак. Оилавий поликлиникаларга бириктирилган аҳолига сифатли ва арзон хизмат кўрсатиш тизимига ўтиш орқали ҳудуддаги шифохоналар билан соғлом рақобат муҳитини шакллантириш лозим, - деди Президент.
Шу ерда Мирзо Улуғбек туманидаги тиббиёт муассасалари фаолияти ҳақида маълумот берилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг