“The New York Post” ўз муқовасида Нью-Йорк мэри Мамданини болға ва ўроқ билан тасвирлади

15:05 05 Ноябрь 2025 Дунё
364 0

Фото: nypost

“The New York Post” газетаси ўз муқовасида янги сайланган Нью-Йорк шаҳри мэри Зоҳран Мамданини болға ва ўроқ билан тасвирлади.

Х ижтимоий тармоғида чоп этилган муқовада сиёсатчи қизил костюм, оқ кўйлак ва қора галстук таққан ҳолда тасвирланган. Унинг боши устида болға ва ўроқ бор. Орқа фонда осмонўпар бинолар фонида қизил юлдузлар акс этган.

Нашр томонидан келтирилган Шаҳар сайлов комиссияси маълумотларига кўра, демократ номзод Мамданини овозларнинг 50,4 фоизи, унинг рақиби, мустақил номзод Эндрю Куомони эса 42 фоизи овоз олган. Республикачилар партиясидан номзод Кертис Слива 7,1 фоизлик кам фарқ билан учинчи ўринни эгаллади.

Аввалроқ, АҚШ президенти Дональд Трамп ўзини демократик социалист деб эълон қилган 34 ёшли Мамданининг Нью-Йорк шаҳар мэри лавозимидаги ғалабаси АҚШнинг энг йирик шаҳрини иқтисодий ва ижтимоий фалокатга олиб келишини айтган эди. Оқ уй раҳбари «коммунист» деб атаган сиёсатчи, бошқа нарсалар қатори, бепул автобус йўллари ва ижара ҳақини назорат қилишни ваъда қилган.

Шунингдек, у Нью-Йорк шаҳри мэри сифатида коррупцияга чек қўйишини ва АҚШ президенти Дональд Трамп ва унинг издошларига қарши туришини ваъда қилди.

«Нью-Йорк муҳожирлар томонидан қурилган, муҳожирлар томонидан бошқариладиган ва энди муҳожир бошқарадиган муҳожирлар шаҳри бўлиб қолади», — деган у.

Шу ўринда Мамдани АҚШ президентига ҳам мурожаат қилиб шундай деди: «Менга қулоқ солинг, Президент Трамп, агар сиз бизлардан биримизга етиб бормоқчи бўлсангиз, барчамиздан ўтишингиз керак бўлади».

Трамп, агар «коммунист» бу «бир вақтлардаги буюк шаҳар»нинг мэри бўлса, Нью-Йоркка федерал маблағлар минимал миқдордан ортиқ ажратилиши «эҳтимолдан йириқ» деган.

Шу йилнинг 8 июль куни АҚШ етакчиси Мамданига агар у Нью-Йорк мэри бўлса, «ўзини яхши тутиши» кераклигини ёки «катта муаммога» дуч келиши билан таҳдид қилган эди. Президентнинг сўзларига кўра, АҚШ «Мамданининг фалсафасига тайёр эмас ва ҳеч қачон тайёр бўлмайди».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?