«The Jakarta Post»: Ўзбекистон ҳар куни пиёда юрадиган фуқароларни рағбатлантиради

14:55 30 Сентябр 2020 Дунё
1038 0

Индонезиянинг инглиз тилидаги етакчи нашрларидан бири - “The Jakarta Post” газетасида «Ўзбекистон ҳар куни пиёда юрадиган фуқароларни рағбатлантиради» сарлавҳали мақола чоп этилди. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар берди.

Материалда соғлом турмуш тарзига интилаётган ўзбекистонликлар, хусусан йил давомида кунига 10 минг қадам пиёда юрувчи фуқароларга давлат спорт тренажёр залларидан бепул фойдаланиш имконияти тақдим этилиши қайд этилган.

«Ороллар мамлакати» нашри Ўзбекистон Президентининг фармони жисмоний тарбия ва соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этишга қаратилгани, 34 миллион киши истиқомат қиладиган мамлакатда автомобилсиз кун эълон қилиш, жисмоний тарбия билан шуғулланиш учун очиқ майдончалар қуриш ва бошқа қатор тадбирларни қамраб олгани ҳақида хабар қилган.

Ўзбекистон томонидан соғлом турмуш тарзини ривожлантириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар аҳолини COVID-19 каби касалликлардан ҳимоя қилиш билан ҳам боғлиқ, дея изоҳ берилган.

Мақола якунида Ўзбекистонда ишлаб чиқилган «Спорт орқали пандемияни енгамиз!» дастури юриш, югуриш, велоспорт, мини-футбол, ​​бадминтон, волейбол ва спортнинг бошқа турларини оммалаштиришга қаратилгани ҳақида маълумот берилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?