«Tesla»нинг савдо натижалари очиқланди
«Tesla» компаниясининг акциялари тушиб бормоқда. Шундай бир вазиятда Доналд Трамп Илон Маскни қўллаб-қувватлаш учун «Tesla» автомобилини сотиб олди.
Маск «Х» ижтимоий тармоғида электромобиллар ишлаб чиқаришни келаси йилда икки бараварга ошириш ниятини билдирди. Бироқ бу мақсаднинг тафсилотлари ошкор этилмаган.
Компаниянинг АҚШдаги ишлаб чиқариш қуввати йилига 1,1 миллион автомобиль, глобал савдода эса 2024 йил давомида 1,8 миллион донани ташкил этди.
Таъкидлаш жоиз, «Tesla»нинг акциялари 15 фоизга тушиб кетди. Компания халқаро бозорда ҳам турли муаммоларга дуч келиб, сустлашиб бормоқда. Германияда ушбу автомобиллар савдоси 76 фоизга, Хитойда эса ўтган йилга нисбатан 49 фоизга пасайган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг