Термиздан Тожикистонга инсонпарварлик ёрдами юки жўнатилди
Фото: Архив сурат
БМТ Қочоқлар ишлари бўйича олий комиссари Бошқармаси қочоқлар билан боғлиқ фавқулодда вазиятларга тайёргарлик кўриш тадбирлари доирасида Термиз шаҳридан Тожикистонга инсонпарварлик ёрдами жўнатди. Бу хайрли тадбир БМТнинг Қочоқлар ишлари бўйича олий комиссари Бошқармасининг Тожикистон ҳукуматига Афғонистондан эҳтимолий қочоқлар оқимига тайёргарлик кўришда ёрдам бериш бўйича саъй-ҳаракатларининг бир қисмидир. Унда 40 тоннага яқин оилавий чодирлар, ётоқ тўшаклари, ошхона жиҳозлари, полиетилен плёнка ва бошқа асосий ёрдам буюмлари бор.
— БМТ ҚОКБ Тожикистондаги 30 дан ортиқ миллий ва халқаро гуманитар ва ривожланиш агентликларини бирлаштирган Қочоқларни мувофиқлаштириш модели орқали ҳукуматга қўшимча ёрдам кўрсатиш мажбуриятини олади. БМТ Қочоқлар ишлари бўйича олий комиссари Бошқармаси, шунингдек, донорларнинг, хусусан, Япония ҳукумати ва Европа Иттифоқининг доимий қўллаб-қувватлашини қадрлайди, — деди БМТ ҚОКБнинг Тожикистондаги вакили Мулугета Зевди. — Ушбу инсонпарварлик ёрдами Япония ҳукуматининг 700 000 АҚШ доллари миқдоридаги ҳиссаси ва 500 000 евро миқдорида ажратган инсонпарварлик ёрдами туфайли амалга оширилди.
Маълумот ўрнида. Бу инсонпарварлик юклари Ўзбекистон ҳукумати кўмагида БМТ ҚОКБнинг Термиздаги юк сақлаш марказидан жўнатилди. Термиз юк сақлаш маркази Афғонистондаги вазиятдан жабрланган Афғонистон, Эрон ва Марказий Осиё минтақасига асосий ёрдам буюмларини олдиндан жойлаштириш ва тезкор етказиб беришни яхшилаш учун логистика ва фавқулодда вазиятларга жавоб берувчи маскан ҳисобланади.
Илҳом Раҳматов, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг