Термиз жамоат транспорти янги босқичга қадам қўйди
Сурхондарё вилоятига Хитойнинг “Zhongtong Bus” компаниясида ишлаб чиқарилган 35 та замонавий, экологик тоза ва барча қулайликларга эга автобуслар етказиб келинди. Ушбу транспорт воситалари Термиз шаҳрида йўловчи ташиш тизимини янги босқичга олиб чиқишда муҳим аҳамият касб этади.
Яқинда фаолиятини бошлаган “Мангузар” автошоҳбекатида янги автобусларни фойдаланишга топширишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов, “Zhongtong Bus” компанияси вакиллари, транспорт соҳаси мутасаддилари, жамоат фаоллари ҳамда нуронийлар иштирок этди.
Тантанали маросимда замонавий автобуслар расман фойдаланишга топширилиб, уларнинг аҳолига қулай, тезкор ва хавфсиз хизмат кўрсатиши ҳақида маълумот берилди.

— Жамоат транспортини ривожлантириш нафақат шаҳар инфратузилмасини яхшилаш, балки аҳоли ҳаёт сифатини оширишга ҳам қаратилган муҳим йўналишдир, — дейди Сурхондарё вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи Илҳом Ибрагимов. — Янги автобуслар “Brutto” шартномаси асосида ишлайди, бу эса қатновларнинг самарадорлигини ошириш, хизмат сифати устидан қатъий назорат ўрнатиш имконини беради. Биз келгусида ҳам паркни янгилаш ва йўналишларни оптималлаштириш бўйича ишларни давом эттирамиз. Яқин истиқболда рақамли билет тизимини жорий этиш ва янги йўналишлар очиш режалаштирилган.
Тадбирда таъкидланишича, янги автобуслар шаҳар аҳолиси учун қулай ва арзон транспорт хизматларини ташкил этиш, тирбандликларни камайтириш ҳамда атроф-муҳитга салбий таъсирни қисқартиришга хизмат қилади.
Термиздаги транспорт тизимидаги янгиланишлар шаҳар аҳолиси учун нафақат қулайлик, балки замонавий ҳаёт тарзига хос янги маданият — барқарор, хавфсиз ва экологик тоза ҳаракатланиш имкониятини ҳам яратиши шубҳасиз.
Фарҳод ЭСОНОВ
(«Халқ сўзи»).
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг