Термиз халқаро аэропортида ҳаводаги ҳаракатни бошқариш диспетчерлик минораси қурилиши ишларига старт берилди

11:06 22 Июнь 2023 Жамият
260 0

“Ўзаэронавигация” Маркази ДУК томонидан Термиз халқаро аэропорти ҳудудида ҲҲБ (ҳаводаги ҳаракатни бошқариш) диспетчерлик минорасининг қурилиши ишларига старт берилди.

Қурилиш жараёнида маъмурият учун 2 қаватлик янги бино ва ҲҲБ диспетчерлари учун минора барпо этилиши режалаштирилган. Икки қаватлик бино узунлиги 24 метр, кенглиги 15 метр ва минора баландлиги 20 метрни ташкил этади.

Лойиҳа бош архитектори — Магомедова Гулшоира Исламовна, қурилиш ишларининг бош лойиҳаловчи ташкилоти – “Aero Yoʼl Loyiha” МЧЖ ва сублойиҳачи ташкилот – “OʼzshaharsozlikLiti” ДУК.

Объект қурилиши ишларини якунига етказиш муддати лойиҳа бўйича 2024 йил апрель ойига мўлжалланган. Ушбу бино келажакда ҳаводаги ҳаракатни бошқаришни янада сифатли амалга ошириш ҳамда парвозлар хавфсизлигини таъминлаш учун хизмат қилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?