Телекоммуникациялар тармоқлари соҳасидаги фаолият учун лицензияни “Лицензия” ахборот тизими орқали олиш мумкин

17:41 15 Декабрь 2022 Жамият
770 0

Иллюстратив фото

Эндиликда “Лицензия” ахборот тизими орқали Телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларнинг хизматларини кўрсатиш учун лицензия олиш мумкин.

Давлат хизматини кўрсатувчи субъект: Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги.

Мурожаатлар қуйидагилар орқали қабул қилинади:

— license.gov.uz – “Лицензия” ахборот тизими;

— my.gov.uz – Ягона интерактив давлат хизматлари портали.

Хизматдан юридик шахслар фойдаланади.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори БҲМнинг бир баравари (300 минг сўм)ни ташкил этади.

Лицензия берилганлиги учун давлат божи ҳақида ушбу ҳавола орқали батафсил танишиш мумкин.

Аризани кўриб чиқиш муддати – 10 иш куни.

Лицензиялашда Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси билан келишиш лозим бўлган ҳолларда 25 иш кунини ташкил этади.

Лицензиянинг амал қилиш муддати:

— телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) тармоқларидан фойдаланиш ва хизматларини кўрсатиш фаолиятига бериладиган лицензиянинг амал қилиш муддати – 5 йил;

— кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқларидан фойдаланиш ва хизматлар кўрсатиш фаолиятига бериладиган лицензиянинг амал қилиш муддати – 15 йил;

— лицензияланадиган фаолиятларнинг қолган турларига лицензия чекланмаган муддатга берилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер