Телеграм орқали гиёҳвандлик моддаси сотган шахс қўлга тушди

11:29 26 Январь 2026 Жамият
157 0

Фарғона вилоятида интернет ижтимоий тармоқлари орқали гиёҳвандлик воситаларини сотиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақида Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Унда айтилишича, департаментнинг Қўқон шаҳри бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-профилактик тадбир давомида Телеграм мессенжерида канал-бот ташкил этган шахслар кучли таъсир қилувчи, психотроп ва гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланиб, фуқарога таркибида гиёҳвандлик моддалари бўлган 0,92 грамм «Аромо клубника» номли воситани 10,1 миллион сўмга сотишга келишгани фош қилинган.

Қонунбузар шахс, келишилган ушбу пуллар бошқа бир фуқаронинг номидаги пластик картага ўтказиб берилгандан сўнг гиёҳвандлик воситаларини Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, «Алишеробод» МФЙ ҳудудидаги ерга кўмиб қўйганлиги маълум бўлган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга тегишлилиги бўйича юборилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер