ТДТнинг норасмий саммити доирасида Алишер Навоий номидаги халқаро мукофот топширилди
Фото: Президент матбуот хизмати
Будапештдаги Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммити доирасида "Туркий дунё бирлигига қўшган ҳиссаси учун" Алишер Навоий номидаги халқаро мукофотни топшириш маросими бўлиб ўтди.
Бу йил мукофотга таниқли турк биокимёгари, Нобель мукофоти совриндори, Ўзбекистон Миллий университети фахрий доктори Азиз Санжар сазовор бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Азиз Санжарни самимий табриклаб, нуфузли мукофотнинг илм-фан арбобига топширилиши туркий дунё олимлари, жумладан, ёшларни янги марраларни забт этишга илҳомлантиришини алоҳида таъкидлади.
Туркий давлатлар ташкилотининг буюк мутафаккир ва давлат арбоби Алишер Навоий номидаги мукофоти давлатимиз раҳбари ташаббуси билан 2021 йилда таъсис этилган. У туркий маданиятни тарғиб қилиш, тинчликни сақлаш, хавфсизликни таъминлаш ва ишончни мустаҳкамлаш, шунингдек, туркий халқлар ўртасида турли соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтиришга қўшилган алоҳида ҳисса учун ҳар икки йилда бир марта топширилади.
Мукофот илк бор 2022 йилда қирғиз ёзувчиси ва жамоат арбоби марҳум Чингиз Айтматовга берилган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг