ТДТ мамлакатлари ўртасида савдо салоҳиятини кенгайтириш: қўшма тадқиқотлар ва стратегик ечимлар

Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) котибияти кўмагида ташкил этилган “Туркий давлатлар ташкилоти мамлакатлари ўртасида савдо салоҳиятини кенгайтириш: қўшма тадқиқотлар ва стратегик ечимлар" мавзуида халқаро конференция бўлиб ўтди.
Конференцияда Туркий давлатлар ташкилоти мамлакатларининг етакчи илмий тадқиқот институтлари билан ҳамкорликда тадқиқотлар ўтказиш билим алмашиш ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама этилди.
"Минтақавий интеграция ва инфратузилмавий лойиҳалар" мавзусидаги панель сессиясида Транспортни ривожлантириш муаммоларини ўрганиш маркази директори Б.Холматов Ўзбекистоннинг ТДТ мамлакатлари билан ҳамкорлигининг жорий ҳолати ва Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган муҳим инфратузилмавий лойиҳаларга бағишланган тақдимот билан иштирок этди.
Б.Холматов Туркий дунё мамлакатлари ўртасидаги транспорт-логистика ҳамкорлигини мустаҳкамлаш муҳимлигини қайд этиб, ТДТга аъзо давлатлар Ўзбекистоннинг савдо-иқтисодий соҳадаги энг муҳим стратегик шерикларидан бири эканини таъкидлади.
Марказ директори ўз нутқида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан ТДТ саммитлари доирасида илгари сурилган мультимодал транспорт йўлакларини ривожлантириш, транспорт жараёнларини рақамлаштириш (жумладан, e-Permit ва e-TIR тизимларини жорий этиш), шунингдек, асосий йирик инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш "Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон" темир йўли ва "Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон" транспорт йўлагини шакллантириш бўйича қатор ташаббусларга эътибор қаратди.
Сўзининг якунида Б. Холматов жорий йилнинг январь ойида қабул қилинган ва логистика инфратузилмасини кенг миқёсда кенгайтириш, контейнер ташувлари ҳажмини ошириш ҳамда транспорт хизматлари экспортини кўпайтиришни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг транспорт-логистика тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясига эътибор қаратди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Тошкентда Парламент аёл аъзолари форумининг 39-сессияси бўлиб ўтди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Баҳодир Жалолов профессионал боксда илк бор тўлиқ 10 раунд жанг ўтказди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг