ТДПУда Педагогика таълим соҳасини ривожлантиришга қаратилган семинар бўлиб ўтди
Мамлакатимизда педагогик таълим инфратузилмани яхшилаш, соҳадаги халқаро ҳамкорликни янада кенгайтириш, тарбия ва ўқитиш усуллари, таълим жараёнида замонавий педагогик технологияларни қўллаш кўникмаларига эга, педагогик касбга қизиқиши юқори бўлган ёшларни аниқлаш ҳамда уларни мақсадли тайёрлаб ва тарбиялаб боришнинг узлуксиз тизимини жорий қилиш каби йирик ижтимоий аҳамиятга эга вазифаларни бажаришга устуворлик берилмоқда.
Жумладан, давлатимиз раҳбарининг «Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги фармони таълим соҳасидаги ислоҳотларни мутлақо янги босқичга олиб чиқди. Бу ҳужжат юртимизда олий таълимни тизимли ислоҳ қилишнинг устувор йўналишларини белгилаш, замонавий билим ва юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга, мустақил фикрлайдиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш жараёнини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, олий таълимни модернизация қилиш, илғор таълим технологияларига асосланган ҳолда ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларини ривожлантиришга хизмат қилмоқда.
Шунингдек, Президентимизнинг шу йил 11 майдаги «2022–2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида»ги Фармони, «Халқ таълимини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори ҳамда жорий йил 21 июндаги «Педагогик таълим сифатини ошириш ва педагог кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ана шундай саъй-ҳаракатларнинг мантиқий давоми сифатида мавжуд ҳуқуқий асосни мустаҳкамлади, десак, асло муболаға бўлмайди.
Яна бир муҳим жиҳати шундаки, таълимга оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг барчаси соҳа тараққиётини ҳамда унинг ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкам асосга эгалигини кафолатламоқда.
«2022–2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида»ги Фармон билан Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети педагогика йўналиши бўйича ўқув дастурларини ишлаб чиқишда етакчи олий таълим муассасаси этиб белгилаб қўйилди.
2022 йил 28 октябрь куни Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида педагогика йўналиши бўйича ўқув дастурларни ишлаб чиқишда етакчи олий таълим муассасаси сифатида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда унинг ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш маркази билан ҳамкорликда республикамизда педагогика йўналишида кадрлар тайёрлайдиган олий таълим муассасалари ўқув ишлари бўйича проректорлари, ўқув услубий бўлим (бошқарма) бошлиқлари ва соҳанинг етакчи мутахассислари иштирокида семинар ўтказилди.
Семинар иши Тошкент давлат педагогика университети ректори Қирғизбоев Абдуғаффор Каримжоновичнинг кириш сўзи билан бошланди. У ўз сўзида халқ таълими соҳасидаги педагог кадрлар тайёрлашдаги қилинаётган ислоҳотлар, ўқитиш сифати ва мазмунини халқаро талаблар асосида такомиллаштириш, юқори малакали педагог кадрлар тайёрлаш борасидаги масалаларга тўхталди. Бу борадаги ҳамкорликда қилиниши лозим бўлган вазифалар хусусида, шунингдек таянч олий таълим муассасаси сифатида Тошкент давлат педагогика университети олдида турган вазифаларни баён қилди.
Шундан сўнг университетнинг ўқув ишлари бўйича проректори Х.Кадиров, таълим сифатини назорат қилиш бўлими бошлиғи Д.Эргашевларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 июндаги «Педагогик таълим сифатини ошириш ва педагог кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари фаолиятини янада ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-289-сонли Қарорида белгиланган вазифаларнинг университетдаги ижросини таъминлаш борасида қилинган ишлар, Кимё ва уни ўқитиш методикаси кафедраси мудири Р.Бердиқуловнинг педагог кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган 2-4 босқич талабалари учун ўқув машғулотлари «4+2» тартибида (дарсларнинг 4 куни олий таълим муассасасида, 2 куни мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасаларида амалиёт тарзида) ташкил этилиши ҳақида,ўқув услубий бошқарма бошлиғи ўринбосари И.Рахимовнинг талабалар ўқишини кўчириш ва талаба алмашинувини йўлга қўйишда ҳамкорликда амалга ошириладиган ишлар хусусидаги муҳокамали маърузалари тингланди.
Шунингдек, семинар ишида янги ташкил этилган педагогика институтларида таълим жараёнини кредит-модуль тизими асосида ташкил этилганлик ҳолатлари бўйича учраётган қийинчиликлар ва муаммолар ечимлари бўйича тавсиялар ва таклифлар ишлаб чиқилди.
Ташкил қилинган семинарда юқори малакали педагог кадрлар тайёрлаш, илғор ва хорижий тажрибалар асосида замонавий таълим дастурларини ишлаб чиқиш, умуман педагогика соҳасидаги мавжуд муаммолар ва уларни бартараф қилиш юзасидан фикрлар алмашинилди, тавсиялар ва таклифлар билдирилди, тегишли хулосалар қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг