Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов АҚШ Давлат котибининг биринчи ўринбосари билан учрашди

17:04 03 Октябр 2021 Сиёсат
448 0

Фото: ТИВ

Бугун Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Америка Қўшма Штатлари Давлат котибининг биринчи ўринбосари Уэнди Шерман билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати маълум қилди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон — АҚШ кун тартибининг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида жамиятнинг барча соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот берди.

Давлат департаменти вакили АҚШ томони Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг ўзгаришларни қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

Минтақадаги вазият ва Афғонистондаги воқеалар ривожи юзасидан фикр алмашилди. Томонлар Афғонистонда кенг миллий ярашув ва инклюзив ҳукуматни шакллантириш жараёнига кўмаклашиш, мамлакатда инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этилишини таъминлаш, гуманитар инқирознинг олдини олиш зарурлигини таъкидладилар.

Савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Бўлажак қўшма тадбирлар жадвали ва ташкилий жиҳатлари, хусусан, Стратегик ҳамкорлик мулоқотининг биринчи йиғилишини ўтказиш масалалари кўриб чиқилди.

Музокараларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Руслан Давлетов иштирок этди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?