Тарихий ёдгорлик объектларида реклама жойлаштириши мумкинми?

14:51 07 Январь 2025 Жамият
134 0

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг хабар беришича, маданий тарихий ёдгорликларга ташқи реклама баннерлари, турли ўлчамдаги билбордларни ўрнатиш, уларга мих қоқиш, симлар билан осиш ва бошқа усуллар билан ўрнатиб, унга зиён етказилаётган ҳолатлар учраб туради.

Ўзбекистон Республикаси «Реклама тўғрисида»ги Қонунининг 26-моддасида, ташқи реклама ва ахборот объектларига (конструксияларига) доир асосий талаблар белгилаб берилган. Унга кўра, моддий маданий мерос объектларида ташқи рекламани жойлаштириш тақиқланади. Бу меъёр асрлар давомида авлоддан-авлодга ўтиб келаётган тарихий обидаларни асраб-авайлаш мақсадида мустаҳкамланган.

Ушбу соҳага оид Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган бўлиб. Унга кўра, моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш ҳамда давлат муҳофазасига олинган моддий маданий мерос объектларини нобуд қилиш, бузиш ёки уларга шикаст етказиш бўйича жавобгарлик чоралари кучайтирилган.

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан бундай қоидабузарликларни олдини олиш мақсадида ўрганишлар ўтказиб келинмоқда. Шунингдек, тадбиркорлар ва аҳоли ўртасида «Реклама тўғрисида»ги Қонуннинг мазмун-моҳиятига бағишланган тарғибот тадбирларини мунтазам равишда ташкил этиб келмоқда, дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер