Тарихда биринчи марта расм ким ошди савдосида сотилди. Унинг ҳақиқийлиги сунъий интеллект томонидан тасдиқланди

15:12 08 Декабрь 2024 Дунё
888 0

Цюрихдаги (Швейцария) ким ошди савдосида биринчи марта ҳақиқийлиги фақат сунъий интеллект томонидан тасдиқланган расм сотилди. Рассом Марианна Веревкинанинг иши 15 минг Швейцария франкига (тахминан 16 909 доллар) баҳоланди, бу 9 300 долларлик дастлабки баҳодан деярли икки баравар кўп эди.

Худди шу ким ошди савдосида компания яна иккита асарнинг ҳақиқийлигини тасдиқлади: Луиза Буржуа (1945) чизмаси ва Миммо Паладинонинг мультимедиа расми. Бироқ, уларнинг ҳолатларида аутентификация аввал анъанавий экспертлар томонидан амалга оширилган. Бу асарлар мос равишда 28 ва 19 минг Швейцария франкига (тахминан 31 545 ва 21 406 доллар) сотилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?