Тарих ва замонавийликни уйғунлаштирган Остона — Фоторепортаж

10:07 03 Июль 2024 Дунё
364 0

Фото: Ҳасан Пайдоев/«Халқ сўзи»

Шу йилнинг 3-4 июль кунлари Остона шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси ва «ШҲТ плюс» форматидаги учрашуви бўлиб ўтади.

Фото: Ҳасан Пайдоев/«Халқ сўзи»

Ушбу нуфузли анжуманда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этади.

Фото: Ҳасан Пайдоев/«Халқ сўзи»

ШҲТ 2001 йилда тузилган минтақавий халқаро ташкилотдир. Ўзбекистон Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон билан бирга ташкилотнинг асосчиларидан бири ҳисобланади. Бугунги кунда ШҲТга тўққиз давлат аъзо. Бундан ташқари, уч давлат унга кузатувчи сифатида қўшилди, 14 давлат ташкилот билан мулоқот бўйича ҳамкор мақомига эга. Бу ШҲТнинг ўтган йиллар давомида нуфузи ва халқаро сиёсатдаги роли ҳозирги мураккаб геосиёсий шароитда мустаҳкамланиб бораётганидан далолат беради.

Фото: Ҳасан Пайдоев/«Халқ сўзи»

Бугунги кунда ШҲТга аъзо давлатларнинг умумий майдони 34 миллион километр квадратни, яъни Евроосиё қитъасининг 60 фоизини ташкил этади. Аъзо давлатлар аҳолиси 3 миллиардга яқин ёки Ер юзи аҳолисининг қарийб 42 фоизига тенг. Шунингдек, ШҲТ мамлакатлари иқтисодиёти жаҳон иқтисодиётининг 24 фоиздан ортиғини қоплайди.

Фото: Ҳасан Пайдоев/«Халқ сўзи»

Ташкилотга аъзо давлатлар ўртасида ўзаро ишонч, дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш, минтақада тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш йўлида кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш, янги демократик, адолатли ва оқилона сиёсий-иқтисодий халқаро тартиб ўрнатишга кўмаклашиш, терроризм, сепаратизм ва экстремизмга, гиёҳвандлик воситалари ва қурол-яроғ савдоси, трансмиллий жиноятларнинг бошқа турларига биргаликда қарши оқилона курашиш ШҲТнинг асосий мақсад ва вазифалари ҳисобланади. Аъзо давлатлар, шунингдек, халқаро ҳуқуқнинг асосий тамойиллари асосида турли соҳаларда самарали минтақавий ҳамкорликни ривожлантирмоқда.

Фото: Ҳасан Пайдоев/«Халқ сўзи»

ШҲТнинг асосий органи Давлат раҳбарлари кенгаши бўлиб, у ташкилотнинг кўп қиррали ҳамкорлиги ва фаолиятини ривожлантириш стратегияси, истиқболлари ҳамда устувор йўналишларини кўриб чиқади ва белгилайди. Кенгаш ШҲТ мақсад ва вазифаларини амалга оширишга қаратилган фундаментал хусусиятдаги қарорлар қабул қилади, энг долзарб глобал муаммолар, бошқа халқаро ташкилотлар ва давлатлар билан ўзаро ҳамкорлик масалаларини ҳал этади ҳамда ташкилот таркибини кенгайтириш тўғрисидаги қарорларни чиқаради. Бундан ташқари, ШҲТ ва ташкилот доимий органларининг тузилиши ва фаолиятидаги ички сиёсатнинг асосий масалаларини белгилайди.

Фото: Ҳасан Пайдоев/«Халқ сўзи»

Мазкур нуфузли анжуманда иштирок этаётган «Халқ сўзи» мухбири Ҳасан Пайдоев Остона шаҳридан фоторепортаж тайёрлади.

Фото: Ҳасан Пайдоев/«Халқ сўзи»
Фото: Ҳасан Пайдоев/«Халқ сўзи»
Фото: Ҳасан Пайдоев/«Халқ сўзи»
Фото: Ҳасан Пайдоев/«Халқ сўзи»
Фото: Ҳасан Пайдоев/«Халқ сўзи»
Фото: Ҳасан Пайдоев/«Халқ сўзи»
Фото: Ҳасан Пайдоев/«Халқ сўзи»
Фото: Ҳасан Пайдоев/«Халқ сўзи»
Фото: Ҳасан Пайдоев/«Халқ сўзи»
Фото: Ҳасан Пайдоев/«Халқ сўзи»
Фото: Ҳасан Пайдоев/«Халқ сўзи»
Фото: Ҳасан Пайдоев/«Халқ сўзи»
Фото: Ҳасан Пайдоев/«Халқ сўзи»
Фото: Ҳасан Пайдоев/«Халқ сўзи»

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?