Тараққиётнинг муҳим мезони

09:35 10 Апрель 2023 Жамият
447 0

Мамлакатимизда сўнги йилларда таълим тизимини ривожлантириш давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, ёшларимизнинг жаҳон андозаларига мос шароитларда замонавий билим ва касб-ҳунарларни эгаллашлари, жисмоний ва маънавий жиҳатдан етук инсонлар бўлиб камолга етишларини таъминлаш, уларнинг қобилият ва истеъдоди, интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш, уларнинг қалбида она-юртимизга садоқат ва фидойилик туйғуларини камол топтириш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академиясида “Таълим сифатини ошириш — етук мутахассислар тайёрлаш демакдир” мавзуида илмий-амалий анжуман ўтказилди.

Анжуманда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси ҳамда бошқа олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, ҳарбий хизматчилар, курсантлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Анжумандан асосий кўзланган мақсад – олий таълимда ёшларга сифатли таълим бериш ва уларга етарли шарт-шароитлар яратиш масалалари, берилган таълим сифатини оширишда мавжуд муаммолар ва уларнинг замонавий ечимларини муҳокама қилиш, олий таълим муассасаларида ўқув жараёнига кредит-модул тизимини жорий этиш тартиби, унинг ижобий натижалари ҳамда таълим сифатини ошириш учун ҳамкорликдаги истиқболли режалар ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборатдир.

Анжуманни Академия бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи, подполковник Фурқат Назаров очиб, юртимизда давлатимиз раҳбари бошчилигида фарзандларимизнинг замонавий билим ва кўникмаларни пухта эгаллашлари учун энг қулай шароитлар яратиш изчил давом эттирилаётганини эътироф этди.

Шунингдек, янги Ўзбекистонда таълим сифатини оширишда мавжуд муаммолар ва уларнинг замонавий ечимлари бўйича, давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан Учинчи Ренессансни яратиш, бу жараёнда соҳани тубдан ислоҳ қилиш бўйича янги тизим шакллангани, таълим соҳасида жаҳон таълим стандартларига фаол интеграциялашувини таъминлаш учун олий таълим муассасаларининг таълим сифатини ошириш ва инновацион ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлаб ўтди.

Анжуманда сўзга чиққанлар томонидан, янги Ўзбекистонда таълим жараёнини сифат жиҳатдан мукаммаллаштириш ишлари тизимли амалга оширилаётгани, таълим жараёнига республика олий таълим муассасаларида ўқув жараёнини босқичма-босқич кредит-модуль тизимига ўтказилганлиги, бундан ташқари олий таълим муассасаларининг асосий фаолиятларини автоматлаштириш ҳисобига маъмурий ходимлар, профессор-ўқитувчилар ва талабаларга электрон таълим хизматларини тақдим этиш мақсадида, “Hemis” ахборот тизими жорий этилганини алоҳида таъкидланди.

Шу билан бирга, мазкур ахборот тизими олий таълим муассасалари билан олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ўртасида ахборот кўприги вазифасини ўтаб, бошқарув тизимини рақамлаштиришга хизмат қилаётгани ҳамда олий таълим муассасаларининг шаффофлик индекслари шакллантирилаётгани хусусида ҳам атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Анжуман якунида маърузачилар томонидан иштирокчиларни қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб берилди.

Фарҳоджон ХЎЖАЕВ,

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Академияси катта ўқитувчиси, майор.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер