Танзила Норбоева Бишкекда Қирғиз Республикаси Жогорку Кенеши Торағаси Нурланбек Шакиев билан учрашув ўтказди

10:54 24 Май 2024 Сиёсат
289 0

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева Бишкек шаҳрига амалий ташрифи давомида Қирғиз Республикаси Жогорку Кенеши Торағаси Нурланбек Шакиев билан учрашув ўтказди.

Суҳбат аввалида икки давлат ўртасидаги яқин қўшничилик, вақт синовидан ўтган қардош стратегик ҳамкорлик муносабатларининг бугунги кундаги юксак даражасига тўхталиб ўтилди. Бунда икки мамлакат Президентларининг қатъий сиёсий иродаси ҳамда очиқ ва ўзаро ишончга асосланган дўстона муносабатлари муҳим пойдевор бўлаётгани эътироф этилди.

Учрашув давомида парламентлар ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Қирғиз Республикаси Жогорку Кенеши ўртасида ҳамкорлик бўйича парламентлараро комиссиянинг ишини фаоллаштириш, парламент назорати институтидан фойдаланган ҳолда олий даражадаги келишувлар ижросини таъминлашга кўмаклашиш бўйича фикр алмашилди.

Шунингдек, икки давлат чегараолди вилоятлари раҳбарларининг Кенгаши тадбирларида маҳаллий депутатларининг фаол иштирокини таъминлаш, ҳамкорлик самарадорлигини янада ошириш бўйича таклифлар илгари сурилди.

Учрашув сўнггида томонлар халқаро парламентлараро тузилмалар доирасидаги ҳамкорлик алоқаларни янада кенгайтиришга келишиб олдилар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?