Танзила Нарбаева Ведат Ишикхан бошчилигидаги расмий делегацияни қабул қилди

Бугун, 7 май куни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Туркия Республикаси меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазири Ведат Ишикхан бошчилигидаги расмий делегацияни қабул қилди. Учрашув доирасида Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги стратегик шериклик муносабатлари барча йўналишларда, хусусан, меҳнат, ижтимоий ҳимоя, таълим, савдо, инвестиция ва парламентлараро ҳамкорлик соҳаларида изчил ривожланаётгани алоҳида таъкидланди.
Суҳбат давомида сўнгги йилларда икки мамлакат парламентлари ўртасидаги муносабатлар янги босқичга кўтарилгани, мулоқотлар ва ўзаро ташрифлар фаоллашгани эътироф этилди. Ташрифлар доирасида турли йўналишлардаги ҳамкорликни чуқурлаштиришга қаратилган ҳужжатлар имзолангани ва парламентлараро алоқалар амалий мазмун касб этгани қайд этилди.
Учрашувда меҳнат муҳофазаси, ходимлар учун муносиб меҳнат шароитларини яратиш, аҳоли бандлигини ошириш ва камбағалликни камайтириш борасида ҳам икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, тажриба ва ахборот алмашиш, шунингдек, мазкур йўналишларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш муҳимлигига эътибор қаратилди.
Музокаралар якунида икки мамлакат тегишли вазирлик ва идоралари ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, амалий лойиҳаларни биргаликда ҳаётга татбиқ этиш бўйича келишувларга эришилди. Ушбу учрашув Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги ўзаро ишонч ва дўстона алоқаларнинг мустаҳкамлигини яна бир бор тасдиқлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
- Эндиликда муддати ўтган товарларнинг сотилиши автоматик равишда чекланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг