Танзила Нарбаева Туркий тилли давлатлар ташкилоти Бош котиби билан учрашди
Фото: Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати
2022 йил 24 июнь куни Ўзбекистон делегациясининг Туркий тилли давлатлар Парламент ассамблеяси (ТуркПА) XI ялпи ялпи мажлисидаги иштироки доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) Бош котиби Бағдод Амреев билан учрашди.
Унда Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар ўртасидаги муносабатларни турли соҳаларда, шу жумладан ТуркПА доирасида янада ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Ўзбекистон 2019 йилда Ташкилотга қўшилганидан буён ТДТ фаолиятида фаол иштирок этаётганини таъкидлаб, Б.Амреев мамлакатимизда давлат ва жамият қурилиши, ишбилармонлик ва тадбиркорлик муҳитини яхшилаш соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришларни, республикамиз томонидан Марказий Осиё мамлакатлари билан дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш, шунингдек, Туркий давлатлар ташкилоти доирасида ҳамкорликни кучайтириш бўйича кўрилаётган чораларни юқори баҳолади.
Учрашувда томонлар ТДТга аъзо давлатлар ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестиция алоқаларини мустаҳкамлашда ТДТ ролини ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг ташаббусларини амалга ошириш жараёнини, хусусан, Туркий тараққиёт банкини ташкил этиш масаласини ҳам муҳокама қилди.
Учрашув якунларига кўра жорий йилнинг кузида Тошкентда бўлиб ўтадиган ТДТ саммити доирасида расман таъсис этилиши режалаштирилаётган Туркий инвестиция фондини ишга туширишга тайёргарлик жараёнини тезроқ якунлаш бўйича келишувга эришилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Саида Мирзиёева Доҳадаги кино фестивалга ташриф буюрди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг