Танзила Нарбаева Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва меҳнат қўмитаси раиси Чон Хе Чол бошчилигидаги делегация билан учрашди
Жорий йилнинг 8 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва меҳнат қўмитаси раиси Чон Хе Чол бошчилигидаги делегация билан учрашди.
Унда икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик, парламентлараро алоқаларнинг амалдаги ҳолати ва келгусидаги ривожи, шунингдек, Ўзбекистон ва Корея ўртасида экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда меҳнат ва бандлик соҳаларидаги ҳамкорлик муносабатларини ривожлантириш борасида қилинаётган ишлар, келгусидаги режалар муҳокама қилинди.
Т.Нарбаева Ўзбекистон ва Корея Республикаси давлатлари ўртасидаги сиёсий мулоқот изчил давом эттирилиши зарурлигига урғу бериб, жумладан, меҳнат миграцияси, яшил энергетика, рақамлаштирилган инфраструктура соҳасидаги лойиҳаларни ривожлантириш юзасидан тизимли ҳамкорликни йўлга қўйиш, бу борада ҳуқуқий, ташкилий ва институционал имкониятларни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади.
Ўз навбатида, Чон Хе Чол Корея Республикаси Ўзбекистонда бир қанча йирик инвестициявий лойиҳаларни олиб бораётганлиги, хусусан, Орол минтақасида тоза ичимлик суви ресурсларини тиклаш ва экологик муаммоларнинг бошқа оқибатларини юмшатиш борасида ҳамкорликдаги инновацион лойиҳаларни янада кенгайтирилишидан манфаатдор эканлигини билдирди.
Шунингдек, Чон Хе Чол мамлакатимизда бўлиб ўтган муҳим сиёсий тадбир, референдумнинг муваффақиятли ўтгани билан табриклаб, икки мамлакат ўртасида ҳамкорлик алоқалари йил сайин мустаҳкамланаётганига тўхталди. Шу билан бирга Ўзбекистонда мажбурий меҳнатдан воз кечилгани ва болалар меҳнатига қўйилган тақиқ халқаро майдонда юксак эътироф этилаётганини, расмий иммиграция ишларини янада фаоллаштириш ва кўламини ошириш борасида бир қатор режалар қилинаётганини таъкидлаб ўтди.
Мулоқот давомида томонлар парламентлараро алоқаларни янги даражага олиб чиқиш, нафақат меҳнат муносабатлари ва экология соҳасида балки, бошқа йўналишларда ҳам ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишга тайёр эканликларини билдирди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг